UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  7 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  4 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  21 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6

"Пахтакор" Ростин Гриффитсни таништирди Янгиликлар

"Пахтакор" Ростин Гриффитсни таништирди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитсни таништирди.
Ростин Гриффитс 1988 йил 10 март санасида Англиянинг Сток он Трент шаҳрида туғилган. Фуқаролиги Австралия. У фаолияти давомида Англиянинг "Блэкберн Роверс", "Аккрингтон Стэнли", Хитойнинг "Гуанчжоу Фули", Австралиянинг "Аделаида Юнайтед", "Норт Квинсленд Фури", "Сентрал Кост Маринерс", "Перт Глори", Голландиянинг "Рода" клубларида фаолият олиб борган. Унинг сўнгги ўйнаган жамоаси - "Перт Глори".

Таништирув маросимини Даврон Файзиев олиб борди. Тадбирда клуб бош директори Дмитрий Адисман, вице президент Умид Аҳмаджонов, спорт директори Жаъфар Ирисметов, бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги легионер футболчи иштирок этди.

Дастлаб клуб бош директори Дмитрий Адисман ўз фикрларини билдирди: Биз доим мусобақа жадвалининг юқорисида бўлишни истаймиз. Шу боис таркибни кучайтираяпмиз. Ростин Англия, Австралиянинг таниқли клубларида ўйнаган. У ўз тажрибаси орқали ёшларга ҳам катта ёрдам бериши кутилмоқда. Ростин жамоамизга фойда келтиришига ишонамиз.

Шота Арвеладзе: Ростин ҳақида нима дейишим мумкин? У биринчи навбатда тажрибали футболчи. Биринчи даврадаги сўнгги трансфер бўлди. Осиёлик футболчи қидиргандик. Худога шукурки бундай футболчини топа олдик. Ростин билан 18 ойлик шартнома тузилмоқда.



- Сиз Европанинг таниқли клубларида ўйнагансиз. Ўзбекистонга келиш сиз учун орқага ташланган қадам эмасми?

Ростин: - Йўқ, буни ортга ташланган қадам дея олмайман. Доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйган клубга ўтиш мен учун албатта ўзига хос чақирув бўлади.

- Клуб раҳбарияти ўзининг кўплаб ёшларини бошқа клубларга бепулга бериб юборгани албатта ҳурматга лойиқ. Масалан, Жавоҳир Сидиқов. Лекин кейинчалик клубни ўзи панд бериб қўймайдими?

Умид Аҳмаджонов:
- Йўқ. Бизда етарли захира бор. Панд еб қолмаймиз. Сидиқовни трансфери орқали бошқа клублар билан дўстона алоқаларни боғладик. Академиямизни бошидан кўриб чиқаяпмиз.

- Сиз битта клубга кўп ўйнамаган экансиз... Бунга сабаб нима?

Ростин:
- Тез тез ўзгаришларга келсак ўз олдига янги янги мақсадлар қўйганман. Ҳозирги футболда ўзгаришлар табиий ҳол.

- Легионер футболчи кейинги турдан ўйнашни бошлайдими?

Шота Арвеладзе:
- Ҳа, у жамоага қўшилди ва навбатдаги турда ўйнаш имкониятига эга.

- Нима учун айнан "Пахтакор"ни танладингиз?

Ростин:
- Шота Арвеладзени ҳурмат қиламан. Шу боис Ўзбекистонга келдим. Бундан ташқари Хитойда бир неча бор ўзбек футболчиларига қарши ўйнаганман. Улар жисмонан кучли эдилар.

- "Пахтакор" доим ҳужумкор футбол намойиш этган. Бундан ҳам шундай бўладими?

Шота Арвеладзе:
- Сизни тушундим. Албатта жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Аммо замонавий футболда керак пайтда ҳимоявий, керак пайтда ҳужумкор ўйин намойиш этиш керак.

- Клуб тўрт легионер билан узоқ йиллик шартномалар тузди. Йил охирига бориб қайсидир легионер бош мураббийнинг ишончини оқламаса уларнинг ўрнига бошқа футболчилар олинадими?

Умид Аҳмаджонов:
- Бош мураббийимиз жуда тажрибали. Унинг танлаган футболчилари кучли ва профессионал. Аммо агар сиз айтгандек легионерлар мураббийни қониқтирмаса бошқа легионер оламиз.

- Стадион қурилиши ҳақида маълумотлар чиққанди. Қачон бошланади?

Умид Аҳмаджонов:
- Албатта стадионда қурилиш бўлади. Аммо бунга беш-олти ой вақт керак бўлади. Яъни "Пахтакор" иккинчи даврани ўз стадионида ўтказади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика