"Пахтакор" ўз тарихида 26-финалда майдонга тушади
24 фев 2022 20:00
Янгиликлар
"Пахтакор" ўз тарихида 26-финалда майдонга тушади
"Шерлар" 27 февраль куни клуб тарихидаги 26-финалда майдонга тушади.
Ҳозиргача жамоа ўзи ўйнаган 25 финалнинг 16 тасида ғалаба қозонган. Қўлга киритилган совринлар орасида Ўзбекистон Кубоги (13 марта), Суперкубок, Лига Кубоги ва МДҲ Чемпионлари Кубоги мусобақалари бор. Ўзбекистон Кубоги финалида 4, Суперкубокда 3, СССР Кубоги ва МДҲ Чемпионлари Кубогида бир мартадан финалларда имкониятни бой берган. Финалларда энг кўп тўқнашувлар "Насаф" ва "Нефтчи"га қарши кузатилган - 5 мартадан. "Шерлар" АГМК билан 4, "Бунёдкор" билан эса 3 марта майдонга тушган.
Шунингдек, "Пахтакор" яна "Пахтакор-79" хотира турнири, ПФЛ Кубоги, СССР биринчи лига Кубоги, IBA Shield каби мусобақалар финалларида ҳам иштирок этиб, "Пахтакор-79", СССР биринчи лига Кубоги ҳамда IBA Shield мусобақаларида ғолибга айланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар