UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  1 18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 5:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  4 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  13

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади Янгиликлар

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади

Олий Лига 9-тур учрашувлари доирасида 20 май, сешанба куни ўтказилган "Пахтакор" (Тошкент) – "Навбаҳор" (Наманган) учрашуви давомида ҳакамлар бригадаси томонидан қабул қилинган қарорлар жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етган, "Пахтакор" футболчилари ғалаба тўпини қўшимча дақиқаларда белгиланган пенальтидан киритишган эди.

Учрашувни ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб борган, унга қанотларда ФИФА рефериси ёрдамчилари – Алишер Усмонов ва Темур Гайнуллин ёрдам берганди. Биринчи тоифали ҳакам Игорь Гормашев учрашув захира ҳаками сифатида белгиланган бўлса, ҳакамларнинг ҳаракатини эса республика тоифасидаги назоратчи Булат Галеев баҳолаб борган.

21 май, чоршанба куни ушбу учрашув таҳлили юзасидан ЎФФ эксперт-ҳакамлар комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мутахассислар учрашувнинг эътиборга молик учта вазияти – 42-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Раҳматулло Бердимуродовга кўрсатилган биринчи сариқ карточка, 75-дақиқада Бердимуродовга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка, шунингдек, 90+4-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижкога кўрсатилган қизил карточка ва "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтига эътибор қаратишди.

Экспертлар хулосасига кўра, Раҳматулло Бердимуродовга биринчи сариқ карточка футболчи рақибини қасддан чалиб йиқитгани учун, иккинчи сариқ сариқ карточка эса футболчи "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгиланганидан сўнг тўпни қасддан отиб юборгани ва ўйиннинг қайта бошланишини кечиктиргани учун ҳаққоний равишда кўрсатилган. Ушбу вазиятларда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов тўғри ҳаракат қилган.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижко ўз жарима майдончаси ичида ҳаракатланаётиб, аввалига "Пахтакор" жамоаси ўйинчиси Егор Кримецни қўполлик билан туртиб юборган, шундан сўнг ўнг қўли тирсак қисми билан унинг иягига зарба берган. Ушбу ҳолатда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов Рижкога ҳаққоний қизил карточка кўрсатган ва "Навбаҳор" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

"Учрашув якуний натижасига таъсир қилмаган аҳамиятсиз хатоларни истисно қилганда, умуман бригада ўйинни яхши ўтказди", - дейилади эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасида.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умидли ёш ҳакамларидан бири ҳисобланган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 26 май, душанба куни "Металлург" (Бекобод) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинини бошқариб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика