UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди ВИДЕО Янгиликлар

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди ВИДЕО

"Пахтакор"нинг навбатдаги уй ўйинида омадли мухлислардан бири автомобиль эгасига айланади.
20 май, сешанба куни олий лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Пахтакор" унда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Тошкентда майдонга тушади. "Пахтакор" футбол клуби ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар учун ажойиб совға ҳозирлаган.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва асосий эсдалик совға сифатида автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, футбол тўплари, спорт костюмлари, жамоа либослари, клуб тарихи ҳақидаги китоблар ва "Fitness House" соғломлаштириш мажмуасига абонементлар ҳам ўз эгаларини топади. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 5000 сўм.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви 20 май, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика