"Пахтакор" марказий стадионда тайёргарликни бошлаб юборди

Nadirkhuja Yuldashev
16 мар 2015, 15:38
Кеча "Пахтакор" ОЧЛ 3-туридан ўрин олган баҳс доирасидаги тайёргарликни ўз стадионида ўтказди.

Машғулотларда жамоанинг барча футболчилари иштирок этишди. Қўшимчасига жароҳатини тиклаб бораётган Жамшид Болтабоев ҳам асосий таркиб билан ишлади. Ундан ташқари 1996 йилнинг яна бир вакили Жавоҳир Сидиқов ҳам тўлиқ асосий таркибда машғулот ўтказди. Шойқулов, Сидоров каби футболчилар истаган пайтда асосий таркибдан жой олишлари мумкин. Кенгайтирилган машғулотларда бу футболчиларни ҳам кўрдик. 

"Пахтакор" мухлисларига яна бир янгилик, жамоа етакчиси Камолиддин Тожиев тез орада машғулотларга қўшилиши мумкин. Футболчи маълум қилишича, гипснинг бир қисми олиб ташланган. Қолган ярми икки ҳафта ичида олинади ва ҳимоячи бир ярим ойдан сўнг яна машғулотларга қайтади. 

Аввалроқ футболчи олти ойга сафдан чиққанлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia