UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  3 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув ҳакамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув ҳакамлари ва маълумотлар

21 апрель куни "Пахтакор" олий лиганинг 7-турида "Локомотив"ни қабул қилади.

Тошкент дербисида жамоалар сафида ўйинни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Душанба кунидан "Пахтакор" мазкур беллашувга тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоа аъзолари ишқибозларни ғалаба билан хурсанд этиш учун бор кучларини беришади.

Жамоалар олий лига доирасида 24 учрашувда майдонга тушишган. 16 беллашувда "шерлар" зафар қучиб, 5 дуранг ва 3 мағлубият кузатилган. Киритилган тўплар бўйича яққол олдиндамиз - 56:21.

"Пахтакор" мезбонлик қилган 12 ўйиннинг 9тасида ғолиб чиққан. 2 беллашув дуранг билан тугаб, бир марта "Локомотив" сафардан ютуқ билан қайтган. Ўзаро ўйинлар борасида катта устунлик жамоамиз тарафида эканини кўриш мумкин.

Учрашувни Бахтиёр Намозов бошқариб боради.

21 апрель, жума

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Ёшлар жамоалари беллашуви 20 апрель, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий жамоалар тўқнашуви 21 апрель, жума куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўйинга чипталарни стадион кассаларидан 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Дербига ташриф буюринг ва бизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика