UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0

"Пахтакор" клубидан олийжаноб ҳаракат Янгиликлар

"Пахтакор" клубидан олийжаноб ҳаракат

Теглар :  Пахтакор
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 10-турида "Пахтакор" ўз майдонида АГМКни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

Учрашув бошланишидан аввал "Шерлар" сардори Марко Симич жиддий хасталик билан курашаётган 1,5 ёшли қизалоқ Полина Гарифулина билан майдонга чиқиб келди. «Trastbank» хусусий акциядорлик банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самархўжаев ҳамда "Пахтакор" футбол клуби афсонаси Биродар Абдураимов касаллик билан курашаётган болалар - Полина Гарифулина ва Жавоҳир Пардаевга ёрдам бериш мақсадида очилган рамзий карточкаларни топширишди. Ўйиндан кейин эса болалар "Пахтакор" жамоаси билан учрашишди.

Ўйиндан сўнг "Пахтакор" клуби мураббий ва футболчилари кийим алмаштириш хонасида оғир ҳасталик билан курашаётган болажонларни қарсаклар билан кутиб олишди. Бу эса албатта кичкинтойларга келажакка умид бағишлайди. 


Эслатиб ўтамиз, ҳар бир хоҳловчи қурби етган суммани қуйидаги пластик карта ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда иштирок этиш имкониятига эга.

Полина Гарифулина
Бу қизалоққа зудлик билан суяк илигини кўчириб ўтказиш даркор. Ушбу гематолик касаллик унда 8 ойлигида аниқланган. Айни пайтда Полина 1,5 ёшга тўлди.
8600 3036 5948 8063

Жавоҳир Пардаев. 13 ёш.
Ташхис: ўткир миелоид лейкемия. Жавоҳир Санкт-Петербургдаги касалхонада бўлиб турибди ва унинг оиласига даволаниш курсини давом эттириш учун кўмак жуда зарур.
8600 3036 2119 4617

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша болалар билан боғлиқ турли акцияларни қўллаб-қувватлайди ва уларга ёрдам беришни ўзи учун шарафли бурч деб билади.


 



TAS-IX эмас


Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика