"Пахтакор" икки футболчи билан шартнома тузди
29 июл 2021 21:00
Янгиликлар
"Пахтакор" икки футболчи билан тузилган меҳнат шартномаларини ПФЛда рўйхатдан ўтказди:
Боян Матич ("Партизан", Сербия) — 2021 йил охиригача
Сарвар Шарипов ("Бунёдкор") — 2023 йил охиригача
Маълумот учун, Матич ўтган мавсумнинг биринчи қисмида “Партизан” сафида ўйнаган, иккинчи даврани эса Грециянинг “Атромитос” клубида ижарада ўтказган. У ўтган мавсумда 25 та ўйинда мадйонга тушиб, 2 та голли узатмани қайд этган.
Фикрлар