UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Педру Морейра фикрларини билдирди.

Стадионда муҳит ажойиб бўлди. Рақиб даражаси юқори эканини билардик, бугун улар жуда яхши ўйнашди. Биз тўпни кўп йўқотдик. Биз ўз даражамизни яхшилаш учун ишлатишимиз керак. Иккинчи голни қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳужумда фаолроқ бўлдик. Ўйиннинг биринчи қисмида буни уддалай олмадик. Тан олиш керак, рақиб ғалаба ва натижага муносиб футбол кўрсатди. Биз шундай юқори даражадаги беллашувларга тайёр бўлишимиз лозим.

"Ҳилол"нинг кучли тарафларини билардик, қанотдан жуда фаол олдинга ўтишади. Марказдан қанот ҳимоячиларини ҳужумга бошлашади. Ўйин суръатига дош бера олмадик. Биз янги жамоа қуриш босқичидамиз, таркибимизда ўтган йилга нисбатан ўзгаришлар катта. Тошкентда ишонч билан ҳаракат қилгандик.

Баҳс бошида кўп хатолар қилдик. Рақиб футболчиларини футболчиларимиз билан бирга-бир қолишга кўп қўйиб бердик. Лекин ўйинда уюшқоқ ўйнадик деб ўйлайман, фақат кераксиз хатолар кўпайиб кетди. Рақиб сафида юқори савияли футболчилар кўп ва улар маҳорат кўрсатишди. Таркибимизда Кайо Сезар бўлса, биз ҳам жуда яхши футбол ўйнашимиз мумкин.

Биз бу ўйинлардан хулоса чиқарамиз, ўзимизга тегишли фойдали жиҳатларга эга бўламиз. Лекин Суперлигада бошқача футбол ўйнаймиз. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларга катта ташаккур. Улар камчилик бўлишса-да, жуда фаол қувватлаб туришди. Уларни чемпионатдаги учрашувларда ҳам кутиб қоламиз.

Ушбу босқичгача етиб келишимизни кичик натижа деб аташ мумкин. Шу раундда бўлишга ҳақли эдик. Тўрт учрашувдан кейиноқ жуда юқори савияда ўйнаш иложсиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика