

Суперлига. 7-тур
"Пахтакор" – "Машъал" 2:1
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳрух Аъзамов, Азиз Исоқов
Захира ҳаками: Азизбек Жуманов
VAR: Рустам Чориев
AVAR: Шерзод Аъзамов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Бекзод Арипов
Голлар: 1:0 – 41, Фламарион (Пиотр Пажешак), 2:0 – 45+2, Шаҳбоз Жўраев (автогол), 2:1 – 68, Шаҳбоз Жўраев.
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 9. Иброҳим Ибрагимов (11. Ҳожимат Эркинов, 84), 23. Абдурауф Бўриев, 10. Акмал Мозговой (27. Сардор Собирхўжаев, 74), 50. Фламарион (14. Рустам Турдимуродов, 62), 21. Башар Ресан, 19. Пиотр Пажешак (17. Достон Ҳамдамов, 61)
Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Заид Таҳсин, 34. Шерзод Насруллаев, 20. Дилшод Абдуллаев
"Машъал": 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Самандар Очилов (22. Нуржаҳон Музаффаров, 59), 9. Иброҳим Ғанихонов (28. Эргаш Исмоилов, 68), 14.Абдулрашид Абубакар (66.Диёр Маматалиев, 84), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Муҳаммадали Абдуғаниев (13. Нуриддин Нуриддинов, 59), 34. Шаҳбоз Жўраев, 45. Суҳроб Пармонқулов, 69. Роман Ходжаев, 97. Чиди Августин (7. Влатко Стояновский, 68)
Захира: 1. Азамат Сойибов, 3. Асан Ваниев, 4. Асадбек Ҳабибуллаев, 37. Шерзод Файзиев
Огоҳлантиришлар: Нуржаҳон Музаффаров (61), Рустам Турдимуродов (62)
Ўйин якунланди.
90+2. Эркиновда яна бир қулай имконият юзага келганди, унинг бу гал ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
90+1. Қарши ҳужумда Эркинов рақиб жарима майдонида аниқ зарба йўллай олмади.
90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
84. Икки жамоада биттадан ўзгариш.
82. Ибрагимовда яна бир имконият юзага келди, аммо ярим ҳимоячи яна мўлжалда адашди.
78. “Пахтакор”да яхши имконият юзага келганди, Башарнинг чап қанотдан узатмасини Турдимуродов дарвозага тўғрилашга уринди, дарвозабондан қайтган тўпга эга Ибрагимов аниқ зарба йўллай олмади.
74. “Пахтакор”да ўзгариш.
68. ГОЛ! "Машъал" ҳисобни қисқартирди! Шаҳбоз Жўраев дублга эришди: бири ўз дарвозасига, бири рақибга.
68. “Машъал”да икки ўзгариш.
66. Турдимуродов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
62. Алмаштириладиган футболчидан олдинроқ майдонга тушган Турдимуродов кириши биланоқ сариқ карточка билан жазоланди.
62. “Пахтакор”да икки ўзгариш.
61. Нуржаҳон Музаффаров огоҳлантирилди.
59. “Машъал”да икки ўзгариш.
55. Меҳмонларнинг бурчак узатмаси ноаниқ зарба билан якунланди.
52. Ибрагимовда яна бир имконият юзага келди, унинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45. Тайм якунланди.
45+2. ГОЛ! Алижоновнинг ажойиб узатмасини "Машъал" футболчиси Шаҳбоз Жўраев ажойиб тарзда ўз дарвозасига жойлади.
41. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Саитовнинг пасидан сўнг Пажешак йўналишни бироз ўзгартирди, Фламарион эса тўпни рақиб дарвозасига жойлади!
40. Яна Ибрагимовда вазият, унинг зарбасига аниқлик етишмади.
36. Зарба! Абубакарнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
31. Августин рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллади. Кейинроқ унинг офсайдда қолгани маълум бўлди.
28. Алижонов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо кейинги ҳимоячидан ўта олмади.
24. Алижоновнинг стандартдан узатасини Тўхтабоев қайтарди. Унга нисбатан мезбонлар қўполлик ишлатди. Пажешакка ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. Ибрагимовнинг голи инобатга олинмади.
23. “Пахтакор”да стандарт вазият юзага келди.
12. “Машъал”да хавфли вазият, Абдуғаниевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
11. Ибрагимовда учинчи имконият, бу гал Тўхтабоев тўпни қайтарди.
10. “Пахтакор”да яна бир ҳужум, яна Ибрагимов, бу гал тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
7. Мезбонларда қулай вазият юзага келди, Ибрагимовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
1. Ўйин бошланди.





