"Пахтакор": Авилов ва Раимов олий лигада дебют қилди

Narzulla Saydullayev
1 май 2017, 15:32
"Навбаҳор"га қарши беллашувда икки футболчи олий лигада дебютини ўтказди.

Дарвозабон Шоҳрух Раимов ва ҳимоячи Хушнуд Авилов 28 апрель куни ўтказилган учрашувда илк бор олий лига ўйинида ҳаракат қилишди. Жорий мавсумда Жамшид Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳим Ғанихонов ва Шоҳрух Маҳмудҳожиев ҳам олий лигада биринчи марта майдонга тушишди. Ушбу ўйинчиларнинг барчаси академиямиз тарбияланувчиси эканини таъкидлаб ўтамиз. Ғанихонов 2000 йилда таваллуд топганлар орасида олий лигада ўйнаган биринчи футболчига айланган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›