"Пахтакор": Академия жамоалари "Бунёдкор"дан устун келди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2016, 14:22
Футбол мактаблари ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатида иккинчи босқич ўйинлари давом этмоқда.

Аввалги турда БЎСМ-16дан 4 ёш тоифасида устун келган тарбияланувчиларимиз шанба куни "Бунёдкор"даги тенгқурларини қабул қилишди. 2002 ва 2004 йиллардаги футболчилар баҳси бошқа муддатга қолдирилди. 2003 йил жамоаси 1:0, 2001 йил тарбияланувчилари 3:0 ва катта гуруҳ саналган 1999-2000 йилларда туғилган футболчилар беллашуви 3:1 ҳисобида академиямиз фойдасига ҳал бўлди.

18 сентябрь куни тарбияланувчиларимиз 1-спорт мактаб интернати жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz