"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади

Mirjalol Normatov
22 ноя 2024, 20:21
Ҳозиргина Суперлиганинг 25-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Навбаҳор" баҳси якунланди.

Унда наманганликлар йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бу натижа эса "Пахтакор"нинг ушбу мавсумни медалсиз якунлашини билдиради.

"Пахтакор" тарихида бундай ҳолат сўнгги марта 2016 йили қайд этилган ва ўшанда жамоа мавсумни 5-ўринда якунлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia