UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  3 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Фёдоров Янгиликлар

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Фёдоров

"Пахтакор" тарихида яна бир ўчмас из қолдирган футболчи, 1979 йилги авиаҳалокатда дунёдан ўтган Владимир Фёдоровни ёдга оламиз.

1955 йил Владимир Фёдоров Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида дунёга келган. Футбол ўйнашни Свердлов жамоа хўжалиги жамоасида бошлаган. Унинг отаси ҳам футболчи бўлган ва Ўртасарой ҳудудида футболни ривожлантиришга эътибор қаратган. Кейинчалик Тошкентда жойлашган Герман Титов номидаги мактаб-интернатга қабул қилинган. 1972 йил ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари билан "Пахтакор" мураббийлари эътиборини тортган Владимир жамоага таклиф қилинган. Мураббий Вячеслав Соловьев уни дарҳол асосий жамоа сафида майдонга туширган. Ҳужумчи бу ишончни оқлаб, дебют баҳсида Пермнинг "Звезда" жамоаси дарвозасини ишғол этган. Ўша мавсум "Пахтакор" СССР чемпионати 1-лигасида ўйнаган. Кейинги беллашувда "Помир"га гол урган Фёдоров шу билан катталар орасида ҳам ўзини муносиб кўрсатган. Илк мавсумда у 7 голи билан ёдда қолган. "Пахтакор" олий лигага қайтгач, 1974 йил у ажойиб ўйин намойиш қилган. 9 тўп киритган ҳужумчи СССРнинг энг яхши футболчилари рўйхатидан ўрин олган. 1976 йил ушбу натижани такрорлаган.

Терма жамоадаги дебютини Владимир 1974 йил ўтказган. Ўшанда у Европа чемпионати саралаш ўйинида Ирландияга қарши захирадан туширилган. 1976 йил унинг фаолиятида энг яхшиларидан бирига айланган. Дастлаб ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида чорак финалда Франция, ярим финалда Венгрия мағлуб этилишига ўз голлари билан ҳисса қўшиб, дўсти Михаил Ан билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. Июлда эса Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида бронза медалига эга чиққан. У футбол баҳсларида Олимпиада медалига эга ўзбекистонлик ягона футболчи ҳисобланади. Олимпиадада Фёдоров 4 учрашувда майдонга тушган.

Миллий терма жамоада эса Константин Бесковдан кейин Валерий Лобановский қўл остида 8 баҳсда ўйнаган. Кейинроқ Никита Симонян ҳам уни терма жамоага жалб қилишда давом этган. 1976 йилги ажойиб мавсумдан сўнг унга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, Владимир "Пахтакор" учун ўйнашда давом этишини маълум қилган.

СССР терма жамоаси таркибида у жами 18 беллашувда майдонда ҳаракат қилган. "Пахтакор" учун 188 баҳсда 58 гол муаллифига айланган. 2006 йил ўлимидан кейин "Шуҳрат" медалига лойиқ кўрилган.

Ҳужумдаги тез ва алдамчи ҳаракати, дарвозага тайёргарликсиз зарба бера олиши, жангчи характери, ўйинни ўзига олиши каби хусусиятлари уни бошқалардан ажратиб турарди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика