“Пахтакор-79”: "Олмалиқ" ФК – бош соврин эгаси!

Mirjalol Normatov
12 авг 2019
Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда 6 жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. Мусобақа давомида барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган  Олмалиқ ва А.Яссавий жамоалари ҳал қилувчи финалда ўзаро тўқнаш келишди. Унда олмалиқлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “ТашДАУ” – Зангиота жамоасини 4:0 ҳисобида доғда қолдирди. 

Барча ўйинлар Юқоричирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий маҳалласида ташкил этилди. Мазкур маҳаллада “Пахтакор-79” сардори Михаил Ан туғилиб ўсган. Унинг ҳоки ҳам шу ердаги қабристонда қўйилган. Мусобақа иштирокчилари қабристонда бўлиб, марҳум Михаил Аннинг қабристонини зиёрат қилишди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia