

Финалда Олим Шокиров бошқараётган жамоа "Янгиер"га қарши майдонга тушди. Ўйинда тўлиқ ташаббусга эришган пойтахтликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа 4-маротаба ўтказилган мусобақада "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари ғолиб чиқишди.
Финалдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда футболимиз фахрийлари ва "Пахтакор" жамоаси аъзолари совриндорларга кубок ва медалларни тақдим этишди.







