UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда” Янгиликлар

Павел Смоляченко: “Исмоиловнинг машғулотлари қизиқарли ўтмоқда”

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга интилаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида шуғулланмоқда.
Таркибда ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоанинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко тайёргарлик ва таркибда рўй бераётган ўзгаришлар хусусида “СА”га интервью берди.

- Паша, жамоангиз Тошкентда йиғинни якунлаб, яна ўз қароргоҳига қайтиб келди. Аввало пойтахтда ўтган ўйинлар ва машғулотлар тўғрисида фикрларингизни билмоқчи эдик?
- Бўлажак мавсумга тайёргарлик юқори суратда ўтмоқда дейиш мумкин. Клубда бош мураббий алмаштирилгач, машғулотларда ҳам катта ўзгаришлар кузатилди. Чунки аввалги мураббий асосан жисмоний тайёргарлик устида иш олиб борарди. Мурод ака Исмоилов эса машғулот чоғида жисмоний тайёргарлик имкониятимизни ошириш учун тўп билан ишлаган холда, юкламалар бермоқда. Бу биз футболчиларга жуда қизиқарли ўтмоқда. Тошкентда бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Афсуски ижобий натижалар бўлмади. Бу ўйинларда мураббий аралаш таркибни туширди. Чунки бу каби учрашувларда натижадан ҳам кўпроқ, янги ўйинчиларнинг қандай имкониятга эга эканлигини билиш биринчи ўринда туради. Муҳими чемпионатда ютқазмасак бўлгани.

- Таркибдаги келди-кетдилар ҳамон давом этмоқда. Нима деб ўйлайсиз янгилар “Нефтчи”ни кучайтира оладими?
- Менимча, ҳа. Чунки мураббий ёмон футболчини таклиф этмайди. Янги келиб қўшилганлардан Александр Оника ва туркманистонлик футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Айниқас Ониканинг тажрибаси катта эканлиги билиниб турибди. Бу футболчи Молдавия терма жамоасида ҳам бежизга ўйнамайди.

- Кетганларнинг ўрнини бу футболчилар муносиб равишда тўлдира олади деб ўйлайсизми?
- Йўқ, “Нефтчи” билан хайрлашган ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Балки янги келганлар улардан ҳам зўр ўйин намойиш этишар. Буни вақт кўрсатади. Барибир янги ўйинчига жамоага киришиб кетиши учун маълум бир вақт керак бўлади.

- Эртадан Фарғонада Ҳоким Кубоги турнири старт олади. Бу мусобақа жамоанинг мавсумга тайёргарлиги учун қанчалик фойдали бўлади?
- Ҳоким Кубоги турнири ҳар йили ўтказилиб келади. Афсуски бу йил “Андижон” ва “Навбаҳор” иккинчи таркиби билан келар экан. Бизнинг жамоа эса иккита таркиб билан ўйнайди. Ўйлайманки мусобақа ҳар бир жамоа учун фойдали бўлади. Чемпионат олдидан кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Лекин Фарғонада ҳозир қор катта. Ҳайронман, қор қопланган майдонда ўйинлар қандай кечар экан...

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика