UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  1 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  22 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  3 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1

Пауло Соуза: "Плей-оффга чиқиш - "Базел"нинг орзуси" Янгиликлар

Пауло Соуза: "Плей-оффга чиқиш - "Базел"нинг орзуси"

"Базель" бош мураббийи Пауло Соуза "Ливерпул"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур учрашувидан олдин ўз жамоасига ишониши ҳақида гапириб ўтди.

"Биз ҳаммасини тушуниб турибмиз. "Ливерпуль" - бой тарихга эга клуб. Катта инвестициялар ва ажойиб футболчилар. Брендан Рожерс у ерда ўзининг биринчи мавсумини ўтказаётгани йўқ ва у "Ливерпул"ни ичидан билади. Клубимиз хар йили муваффақиятга эришиб келмоқда. Биз ўз услубимиздан воз кечмаймиз. Рақибга босим ўтказишга ҳаракат қиламиз. Шундагина клубимиз тарихий омадли қадам ташлай олади.

Мураббий сифатида доимо олдинга қарайман. Бизда ўйин учун режа бор ва бу режа тўғри бўлишига умид қиламан. Фақатгина жамоавий ўйнасакгина бизнинг ғоямиз амалга ошади. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Футболчиларимиз ҳозирда рақибдан ақлли ва кучлироқ. Яхши футбол кўрсатиб, "Ливерпул"га кўплаб ноқулайликлар туғдирамиз деган умиддаман.

Плей-оффга чиқиш - ҳақиқий орзу. Бу мақсад йўлида ишлаяпмиз ва биз бунга лойиқмиз деб ўйлайман. Агар нимчорак финалга чиқсак, иложи борича кўпроғига эришишга ҳаракат қиламиз" - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Базель" плей-оффга чиқиши учун дуранг ҳам етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика