Пауло Дибала: "Мухлислар "Ювентус"га катта ёрдам беришмоқда"

Tolibjon Qosimov
16 мар 2017, 19:39
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Порту" устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан кейин мухлислар далдасига алоҳида урғу бериб ўтди.

"Бизнинг мухлислар жуда катта рол ўйнашади. Ҳеч қачон чарчамаганимиз учун улардан миннатдормиз. Бундай ғалабани яна такрорлаймиз ва олдинга интиламиз. Уларнинг далдаси ҳар бир баҳсда қанчалик муҳим эканлигини тушунамиз. Ишқибозлар бу стадионда бизга ажойиб кўмак беришади", - дейди Дибала.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›