
– Биз кўпроқ вазиятлар ташкил этишимиз кераклигини айтмоқчиман, – дейди француз Sky Sports га. – Яхши жиҳат сифатида гол ўтказмаганимизни кўрсатмоқчиман. "Челси" умуман хавфли вазиятни ташкил эта олмади. Моуриньо ўйинга асосий ҳужумчиси Фернандо Торресни асосий таркибга киритмади. Шу боис рақиб дуранг учун ўйнади деб ўйлайман. Балки, Моуриньо дурангни кўзлагандир. Бизга қийин бўлди, аммо сўнгги дақиқага қадар ғалаба учун курашдик.