"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади
09 авг 2022 16:10
Янгиликлар
"Пасуш де Феррейра" "Манчестер Сити" форвардини ижарага олади
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Кайки "Пасуш де Феррейра"га ўтади.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 19 ёшли бразилиялик 2022/23 йилги мавсумни Португалия жамоасида ижарада ўтказади.
Футболчида Бельгия ва Франция клубларидан таклиф бўлган эди, аммо у ушбу вариантларни рад этишга қарор қилди.
Ўйинчи бугун "Пасуш де Феррейра"га ўтишини якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтади.
"Манчестер Сити" Кайкини "Флуминенсе"дан 2021 йилнинг август ойи сўнггида харид қилганди. Форвард асосий жамоада 2та ўйинда майдонга тушди. У "шаҳарликлар"нинг ёшлар жамоаси сафида 14та ўйинда 6та гол ва 4та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали Кайкини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар