Парванов, Усмонхўжаев, Камолов ва икки африкалик футболчи "Андижон" йиғинида

Narzulla Saydullayev
7 фев 2014, 12:53
Андижонликлар бугундан навбатдаги йиғинга киришди.
Футболчилар режадагидек бугун Тошкентда йиғилди.
Жамоа йиғинига бир қатор янги футболчилар қўшилганини айтиш лозим.

Хусусан олдинроқ хабар берганимиздек, Мирзакамол Камолов яна "бургутлар" сафига қайтган. Ундан ташқари "Локо"нинг собиқ ўйинчиларига айланиб улгурган дарвозабон Артур Парванов билан ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев ҳам айни дамда андижонликлар билан бирга.

Шунингдек Африкадан ташриф буюрган "Марк Старс" жамоасининг икки нафар аъзоси ҳам "Андижон" йиғинига келиб қўшилган. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, яқин кунларда тажрибали марказий ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиевнинг ҳам "Андижон" ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia