

54 ёшли мутахассис 1990 йилда ўзи футболчи сифатида МЮга қарши бўлган турнир финали ҳақида сўзлаб берди.
"Мухлисларимиз "Уэмбли"да жамоа ғалаба қозонишини исташяпти. Биз шунчаки финалчи бўлишни истамаймиз. 1990 йилги финал иштирокчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, ўшанда "Кристал Пэлас" ғалаба қозониши мумкин эди, аммо тўғрисини айтсам, бунга кучимиз етади деб ўйламагандим.
Ҳозир бошқа давр ва ғалабага ишонаман. Айни дамда "Кристал Пэлас"да соврин ютишни истайдиган футболчилар гуруҳи йиғилган" - дейди Пардью.



