

"Мен тажрибали мураббийман ва кўп маротаба бундай ҳолатда бўлганман. Бу менинг АПЛдаги тўққизинчи мавсумим ва ўнинчи мавсумни "Кристал Пэлас" билан ўтказишни истайман. Кимдир АПЛда кетма-кет бир нечта учрашувда мағлуб бўлса шундай миш-мишлар пайдо бўлишини яхши биламан. Ҳеч ким бундан суғурталанмаган, аммо ҳеч қачон раҳбариятдан мени қўллаб-қувватлашни сўрамаганман. "Кристал Пэлас"га мос мураббийман деб ўйлайман. Тез орада бўладиган учрашувларда яхши натижа қайд этишга ва шунда ҳаммаси йўқ бўлади" - дейди Алан Пардью.



