UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  77 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Пардани йиртиб ташлаган Жозе, яхши таркибга эга Дионизи, Неаполга келган Спаллетти — Италия А Серияси янги мураббийлари Янгиликлар

Пардани йиртиб ташлаган Жозе, яхши таркибга эга Дионизи, Неаполга келган Спаллетти — Италия А Серияси янги мураббийлари

Барча Копа ва Евро финалини кутаётган бир пайтда А Серия янги мураббийларни таништирмоқда.

"Эмполи" билан Италия Б Сериясини ютган Алессио Дионизи "Сассуоло"ни қабул қилиб олди. Неаполнинг "Наполи" клуби рулини эса 1 мавсум дам олган, сўнгги иш жойи Миланнинг "Интер" клуби бўлган Лучано Спаллетти эгаладди. Беназир ва сўз устаси бўлган Жозе ҳақида эса сиз жуда яхши билсангиз керак.

Қуйида янги мураббийларнинг асосий иқтибосларини келтириб ўтамиз.

"Сассуоло" мураббийи Дионизи:

"Ҳа, бўйнимда катта маъсулият турибди, Роберто Де Зербини ўрнини эгаллаш қийин бўлади. Мистер дадиллик билан танлов амалга оширди ва мен унга қойил қолдим. У менга менга нисбатан очиқ муносабатда бўлди, унинг маслаҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламан.

Мен футболчиларни энг яхши шароитда бўлишини истайман, шунда ҳаммаси улар учун яхши бўлади. Мен ҳеч қачон битта тактик тизим ҳакида ўйламаганман. Йигитлар фақат менинг фикримга эргашмасдан, умумий ғоя учун ўйнашларини истайман.

Берарди ва Локателлининг кетиши ҳакида: "Уларни терма жамоа сафида кўриш албатта, ёқимли, лекин мен бунга жавоб бермайман. Мен мураббийлик қилишни ва улар таркибимда бўлишини истайман. Аммо трансфер бозоридаги қарорни клуб ҳал қилади".

"Наполи"даги Спаллетти:

"Наполи" – кучли жамоа. Лекин жамоа ичига кириб, уларнинг қанчалик кучли эканликларини кўришни сабрсизлик билан кутяпман.

"Неаполь менинг кўнгилочар саёҳатимни якунлайди: мен Римда - Папаси бор шаҳарда, Санкт-Петербургда - Қироллик шаҳрида, Модалар шаҳри - Миланда мураббийлик қилганман. Энди афсонавий Марадона ўйнаган Неаполда мураббийлик қилиш – мен учун катта шараф.

"Наполи"ни Чемпионлар Лигасига қайтариш менинг асосий мақсадим бўлади. Кимдир мен ушбу таркибни сақлаб қолишим ва ушбу таркибдан келаси мавсумда ҳам фойдаланишим ҳакида ёзибди. Ҳа, ҳозир чиндан ҳам кучли таркиб йиғилган".

"Рома"даги "беназир":

"Ҳали ҳеч нарса қилмаган бўлсам ҳам мухлислар илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда ажойиб эди. Клубга ва Фридкинлар оиласига ташаккур дейман, мени ажойиб тарзда кутиб олишди. Жуда таъсирландим. 

Сўнгги учта клубимда "Челси" билан соврин ютдим, "Юнайтед" билан учта совринга эришдим ва "Тоттенхэм" билан Кубок финалига етиб бордим ва айнан шу ерда 12-ўриндан бошлаб, Конференциялар Лигасига  йўлланма берадиган 6-ўрингача кўтарилдик. Бошқалар эришмаган натижалар, мен учун фалокатли ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед"да 3 та соврин ютдим, буни фалокат сифатида баҳолашди. "Тоттенхэм"да эса Кубок финалигача етиб бордим, буни ҳам фалокат дейишди. Бу мен билан рўй бергани учун мудҳиш ҳодиса саналади, бошқалар учун бу катта ютуқ.

Бизнинг мақсадимиз — 1-турда ғалаба қозониш. Кейинги мақсадимиз эса 2-турни ютиш. Бу клуб ва жамоа кундан кунга яхшиланиб бориши лозим.

Сиз хар доим кубоклар ҳакида гапирасиз. Биз эса иш ва лойиҳа ҳакида ўйлаймиз. Кубокларни ваъда қилиш осон, лекин гап лойиҳа ва уни такомиллаштириш ҳакида боряпти. "Рома" эгалари биргина муваффақиятни исташмайди. Улар муваффақият қозонишни ва унга эришгач, қйин бўлса-да, шу даражада қолишни афзал билишади.

Соврин ютиш осон, аммо бу орқали сиз иш ҳақини етказа олмай, пулсиз қолишингиз мумкин. Аммо биз барқарор бўлишни истаймиз ва клуб мутасаддилари ҳам ушбу нуқтаи назарга қўшилади".

Жозе конференция пайтида "пауза" ушлаб, осилиб қолган пардани йиртиб ташлади. У гапираётган пайт парда жуда кўп шитирлаб, унинг асабини бузди.

Хуршид Бахтиёров таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика