

"Жамоамиз ажойиб футболчилардан тузилган. Айни дамда янги футболчиларни олиб келиш борасида ўйламаяпмиз. Ракитич ажойиб футболчи эканлигини барча билади. Бироқ биз унинг хизматларига қизиқиш билдирмаяпмиз", - деди Паратичи.
Олдинроқ футболчи қишда "Ювентус"га рад жавобини бергани борасида маълумотлар берилганди. Келаси мавсумда Ракитич катта эҳтимол билан "Севилья"да ўйнайди.



