ПАОК - "Челси". Азар, Луис ва Ковачич бугунги баҳсда иштирок этишмайди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2018
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри ПАОКга қарши Европа лигаси биринчи тур учрашувидан олдин таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Азар учрашувда қатнашмайди, чунки халқаро танффус ва "Кардифф"га қарши ўйиндан сўнг у бироз чарчаганини айтди. У базада қолди ва ўша ерда машқ қилади. Давид Луис ҳам клубда қолди, чунки у жуда футболсиз 6 ойдан сўнг  тиғиз тақвимга тўқнаш келди" - дейди Сарри.

Азар ва Луисдан ташқари Матео Ковачич ҳамда Эмерсон ҳам учрашувда иштирок этмайди.

ПАОК - "Челси" учрашуви Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports