Памела Андерсон Франция - Бельгия ўйини учун Санкт-Петербургга келади

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2018, 00:08
Машҳур актриса ва модель Памела Андерсон ЖЧ-2018 1/2 финалидан ўрин олган Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадион трибунасидан кузатиб боради.

Америкалик 51 ёшли Андерсон сешанба куни Франция футбол федерацияси томонидан футболчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари учун буюртма қилинган самолётда Санкт-Петербург шаҳрига етиб келади. 

Маълумот учун, Франция - Бельгия ўйини 10 июль, сешанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23.00да бошланади. Хабарда Андерсоннинг ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён Франция терма жамоаси ҳимоячиси Одил Рами билан учрашиши айтилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф