“Палмейрас” ярим ҳимоячиси “Барселона” билан шартнома имзолади

1 фев 2020, 00:05
“Барселона” клуби расмий сайти “Палмейрас” ярим ҳимоячиси Матеус Фернандес билан шартнома тузилганлигини маълум қилди.

Бразилия ва Испания клубилари футболчининг трансфери борасида бир қарорга келишди. Фернандес 2020 йилнинг 1 июлидан клуб сафига келиб қўшилади.

Футболчининг трансфер суммаси 7 миллион евро (3 миллион евро бонус сифатида қўшилади)ни ташкил этилади. Футболчи клуб билан беш йиллик шартнома тузади ва у 2024/25 йилги мавсум сўнггиа қадар амалда бўлади. Футболчининг товон пули 300 миллион еврони ташкил этади, дейилмоқда Каталония клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Фернандес “Ботафого” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи ўтган йилнинг январида 4 миллион евро эвазига “Палмейрас”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда Матеус жамоаси таркибида 11 та учрашувда майдонга тушди. 21 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида битта гол мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" расмий сайти