UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   11 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Пако Алькасер: "Месси билан менда муаммо бўлмаган" Янгиликлар

Пако Алькасер: "Месси билан менда муаммо бўлмаган"

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Пако Алькасер Испанияга қайтиши мумкинлиги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Испанияга қайтиш ҳар томонлама яхши бўларди. Германияда "Барселона"да ўтказган давримни соғиняпман. Аммо, "Дортмунд"да ҳам ишларим жойида. Ушбу мавсумда бирлашган ҳолда кўп нарсаларни кўзламоқдамиз.

"Барселона"нинг ўйинларига бефарқ эмасман. Ҳар бир учрашувни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Клубда анчадан бери гаплашадиган дўстим бор. Месси билан менда муаммо бўлмаган. Жамоанинг қолган аъзолари борасида ҳам шундай дейишим мумкин.

Ишонч тўғрисида айтадиган бўлсам, исталган ўйинчи ўзининг муҳимлигини сезган ҳолда нимадир қила олиши мумкин. Ишонч биринчи галда жамодошлар ва мураббийлар томонидан бўлиши керак. Ҳам ўйинчи ҳам инсон сифатида менга ишонаётганларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билдираман", — дея Алькасернинг сўзларини келтиради AS нашри.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика