UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик Янгиликлар

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик

1996 йилдан 2007 йилгача “Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газеталарининг Хоразм вилояти бўйича мухбири вазифасида ишладим.
Дастлабки йилларим эди. Спорт журналистикаси эндигина ривожланиб бораётганди. Ушбу соҳада қалам тебратаётганлар оз эди, ўшанда. Қувонарлиси, бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб спорт ва футбол нашрлари, интернет сайтлари фаолият юритяпти. Спорт журналистикасида ижод қилаётганларнинг сони ҳам кескин ошган.
  
Мана бугун, мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Муболаға эмас, ушбу қутлуғ айём шу соҳа вакилларига фахр ҳиссини бағишлаётир. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз спорт журналистикасида муносиб ўрин эгаллашимда яқиндан ёрдам беришган, ўзларининг фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари билан мени руҳлантиришган ҳурматли устозларим Сафар ОСТОНОВ, Асрор МЎМИН, Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Комил ЖУМАЕВ, Ҳайдар АКБАРОВ, Аслиддин БОЛИЕВ ва бирга ишлашган барча ҳамкасбларимни, шунингдек, championat.asia сайти ижодкорларини, вилоятларда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасб-дўстларимни, қўйинги мамлакатимизда изчил фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини  касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклайман ва ижодларига барака тилайман. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Хонадонингиздан севинч ва омад сира аримасин.  ҚУТЛУҒ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика