Озил: "Орзуим - ЖЧ финалида Англияга қарши ўйнаб, асосий вақтда ғалабага эришиш"

Aslanov Jasurbek
15 июн 2018, 16:15
"Арсенал" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Озил ЖЧ-2018 финалида Англияга қарши ўйнамоқчи эканлигини айтди.

"Англия миллий жамоаси унинг бошқа рақиблари сингари саралашда муаммога учрамади. Бу тайёргарлик учун инглизларга кўпроқ вақт берди. Улар финалгача бора олади деб ўйлайман.

Германия - амалдаги жаҳон чемпиони. Кетма-кет иккинчи соврин терма жамоамиз учун катта муваффақият бўлади. Мухлислар биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Орзуим - Англия терма жамоаси билан ЖЧ финалида ўйнаш ва асосий вақтда ғалабага эришиш.

Албатта, кўплаб жамоалар мундиалда зафар қучишига ишонмоқда. Уларнинг орасида Бразилия, Аргентина, Испания ва Португалия бор. Кимдир бизни қолганлардан кўпроқ ҳайрон қолдириши мумкин. Бу Бельгия терма жамоаси бўлиши эҳтимоли катта" - дейди Озил.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Evening Standard