

У бунга муносабат билдирди.
“Арсенал” қайдномасига кирмаганимдан жуда хафаман. 2018 йил содиқлигим ва садоқатимни намойиш этиб, клуб билан шартномамни узайтиришга розилик бердим. Афсуски, клуб бунга ижобий жавоб қилмади.
Майдонга қайтиш имкониятини узоқ кутдим ва бунга ишонгандим. Ҳали ҳам Лондонни ўз уйим деб аташим мумкин. Бу ерда дўстларим кўп ва “Арсенал” мухлислари билан мустаҳкам алоқани ҳис қилмоқдаман. Клуб қарори ҳеч нарсани ўзгартирмайди, машғулотларда давом этаман, ғайриинсонийликка қарши ва адолат учун курашаман”, дея ёзган ўз саҳифасига хавбек.



