UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  0 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  25

Ўзгаришлар вақти: январда клубларини тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун) Янгиликлар

Ўзгаришлар вақти: январда клубларини тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун)

Клубини ўзгартиришга яқин бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Бир неча кундан сўнг қишки трансфер ойнаси очилади. Клублар бир ой давомида таркибни кучайтириш устида ишлай олишади. Аммо, бу турли сабабларга кўра вазиятни ўзгартирмоқчи бўлган ўйинчилар учун ҳам имконият. Одатда январда катта битимлар амалга ошмайди, аммо айрим ўйинчиларга ўзгариш керак.


Донни ван де Бек ("Манчестер Юнайтед")

Ван де Бекнинг МЮдаги бутун даври катта муваффақиятсизликдир. Донни манкунианлар сафига 2020 йилда "Аякс"дан 39 млн евро эвазига ўтганди. У ўшанда бери "Юнайтед" сафида атиги 62та ўйинда майдонга тушди. Ўйинчига "Эвертон"даги ижара ҳам ёрдам бермади. 26 ёшли хавбек жорий мавсум Лига кубогида атиги 21 дақиқа ва АПЛда бир дақиқа ўйнади. Нидерландиялик тўртинчи мавсумдирки тубликка чўкмоқда, шу сабаб унга ўзгаришлар зарур. Миш-мишларга кўра, ван де Бек ижара асосида "Айнтрахт"га ўтади, аммо бу борадаги расмий маълумот ҳали йўқ.


Жейдон Санчо ("Манчестер Юнайтед")

Январда клубни тарк этиш фоизи юқори бўлган яна бир МЮ ўйинчиси. Манкунианларнинг 2 йил олдин Санчо учун 85 млн евро тўлаганликларини ҳисобга олсак мавсум ўртасида у билан осон хайрлашишлари қийин масала. Аммо, ижара амалга ошиши мумкин. Жейдоннинг "Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг билан келишмовчилиги бор. Вазият яхшиланишига белгилар ҳам йўқ. Футболчининг ўйнамай маош олиши ҳеч кимга фойда эмас, шу сабаб унинг январдаги трансфери ҳақиқатдан йироқ эмас. Шунингдек, Санчони ижарага олишга тайёр бўлган кўплаб клублар бор. Аммо, 23 ёшли вингернинг маоши жуда юқори, бу эса эҳтимолий даъвогарларнинг рўйхатини қисқартириши мумкин.


Кэлвин Филлипс ("Манчестер Сити")

Филлипс "Манчестер Сити" таркибида требл эгасига айланди, шу сабаб унинг Хосеп Гвардиола жамоасига ўтишини муваффақиятсиз деб аташ қийин. Аммо, ўйин дақиқаларига келганда барчаси жуда ёмон. Кэлвин "Этихад"да иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва вазият ўзгаришсиз қолмоқда. У ўтган мавсум майдонда ўртача 24 дақиқа, жорий мавсумда эса 22 дақиқа ўйнамоқда. Бундан ташқари, у жорий мавсум Премьер-лигада атиги 4та ўйинда майдонга тушди. "Манчестер Юнайтед" Филлипс учун "Лидс"га деярли 50 млн евро тўлади, аммо футболчи "Этихад"да чуқур захирада ўтирибди. Ниманидир ўзгартириш пайти келган. 28 ёшли хавбекнинг январда "шаҳарликлар" сафини тарк этиш эҳтимоли юқори. У билан шартнома имзолашга "Ювентус", "Ньюкасл", "Эвертон" ва "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда.


Айвен Тоуни ("Брентфорд")

Тоунини бир неча ойлардан бери Англиянинг топ-клублари билан фаол тарзда боғлашмоқда. Мулоқотлар "Брентфорд" бош мураббийи Томас Франкнинг клуб ўйинчини январда сотиши мумкинлигини тасдиқлаганидан сўнг кучайди. "Арсенал" ва "Челси" 27 ёшли ҳужумчи учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади. Тоуни мавсумнинг ярмини дисквалификация сабаб ўтказиб юборди, аммо бу трансфер миш-мишларига тўсқинлик қилмайди. У ўтган мавсум АПЛда 20та гол урди ва шу билан катта клубларнинг диққатини ўзига қаратди. Аммо, тўпурар форвардни олиш осон бўлмайди. "Асаларилар"нинг ўйинчи учун каттароқ нарх қўйишларига шубҳа йўқ.


Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Вернер 2 мавсум давомида АПЛда атиги 10та гол урган ҳолда "Челси"да ёмон даврларни ўтказди. Тимо 2022 йилнинг ёзида олдин Бундеслигада 20тадан ортиқ голлар урган "РБ Лейпциг"га қайтди. Аммо, унинг "Ред Булл Арена"даги фаолияти биринчисидек муваффақиятли эмас. 27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Бундеслигада 9та, жорий мавсумда эса атиги 2та тўп киритди. Вернерда самарадорлик ҳам, ўйин вақтлари ҳам бирдан тушиб кетди. Немис ўйинчисини яна "Лейпциг"дан кетиш билан боғлашмоқда. "Буқалар" бош мураббийи Марко Розе ўйинчига танлов имкониятини тақдим этди. Миш-мишларга кўра, у билан шартнома имзолашга МЮ ва "Вест Хэм" қизиқмоқда.


Ориоль Ромеу ("Барселона")

"Барселона" Ромеу учун ўтган ёзда "Жирона"га 3,4 млн евро тўлади. Аввалига ушбу трансфер шубҳали кўринди, вақт ўтиши билан эса у тасдиқланиб борди. Испан Каталония клубида асосий таркиб ўйинчиси сифатида бошлади, аммо сентябрь ойи охиридан бошлаб кам ўйин амалиёти олмоқда. 32 ёшли хавбек "Альмерия"га қарши ўйинда 23 дақиқа ўйнади, бунга қадар бўлган 3 ўйинни эса захирада ўтказди. "Кўк-анорранглилар"нинг Ромеуга унчалик ҳам ишонч билдиришмаётгани ойдинлашиб бормоқда. Бундан ташқари, "Жирона" футболчини ўз таркибига қайтариш хоҳишини билдирди. Ҳа, атиги ярим мавсум ўтди, аммо "Барселона" "оқ-қизиллар" билан яна битта битим бўйича ўйлаб кўриши керак.


Дониэлл Мален ("Боруссия", Дортмунд)

Декабрь ойи бошида Маленнинг "Боруссия"дан кетишни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади. Унинг январда кетиши истисно этилмади. Миш-мишларга кўра, 24 ёшли вингер АПЛга йўл олиши мумкин, у билан шартнома имзолашга "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Ҳаттоки МЮнинг "арилар"га Жейдон Санчони нидерландияликка алмаштиришни таклиф этгани хабар қилинди. Кейинчалик немис клуби спорт директори Себастьян Кёль "Боруссия" Санчонинг қайтишини кўриб чиқмаётганини қайд этди. Аммо, Маленнинг атрофидаги миш-мишлар тингани йўқ. Агар "арилар" яхши таклиф олишса ўйинчини қўйиб юборишлари мумкин.


Карлос Солер (ПСЖ)

Француз ОАВ ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикенинг Солерга ишонч билдирмаётганини хабар қилишмоқда. Бу Карлоснинг ўйиндаги дақиқаларидан ҳам сезилмоқда. 26 ёшли хавбек Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида атиги 1 дақиқа ўйнади. У Лига 1да ўйинда ўртача 34 дақиқа ўйнайди ва бу унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичдир. Испаннинг январда парижликлар сафини тарк этиш эҳтимоли бор. У билан шартнома имзолашга қизиқаётганлар орасида "Брайтон", "Астон Вилла" ва бир неча испан клублари, жумладан ўзининг жонажон "Валенсия"си ҳам бор. ПСЖ сўнгги вақтлар янги ўйинчилар билан шартнома имзолашга пухта ёндашишга ҳаракат қилмоқда, аммо Солернинг трансфери икки томон учун ҳам муваффақиятсиз чиқди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика