

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдоши Сурия терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида Хитойда йиғин ўтказади.
Эктор Купер бошчилигидаги Сурия 6 сентябрь куни Малайзия, 12 сентябрь куни мезбон Хитойга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Иккала ўйин ҳам Ченгду шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Осиё кубоги 1-турида айнан Сурия билан тўқнаш келади. Ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.



