

Ўтган мавсумда "Сўғдиёна" дарвозасини қўриқлаган ёш дарвозабон Муҳаммадюсуф Собиров 2025 йилда ҳам ижара асосида Жиззахда тўп тепади. 2006 йилда туғилган кипер 2024 йилда 5 та учрашувда майдонга тушди. 3 та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган бўлса, 2 та баҳсда дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқди. Йил якунларига кўра, у жорий йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Трансфермаркет портали унинг нархини 150 минг еврога баҳолаган.



