UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди Янгиликлар

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди

Бугун Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов таваллуд кунини нишоламоқда.

Иқтидорли футболчи дастлаб футболга қадамни Тошкентда “Истиқлол” жамоасидан бошлади. Унинг мухлисларга ва омма эътиборига танитган клуб “Обод” ҳисобланади. У мазкур жамоа таркибида қуйи лигаларда чиройли ўйинларни кўрсатди. 2016 йил жамоаси билан элитага чиққан Норхонов ўз иқтидорини намойиш қилишда давом этди. Ўзининг чаққон ҳаракатлари тезкор финтлари ва дриблинглари билан тез орада "ўзбекистонлик Неймар" дея атала бошлади.

Рақиб жарима майдончаси ичида совуққон ҳаракатлари билан ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган ҳужумчи 2017 йилнинг иккинчи даврасида “Бунёдкор” жамоасига трансфер қилинди. Ўшанда футболчига пойтахтнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” ҳам қизиқиш билдиргани рост гап. Ярим йилни “қалдирғочлар” сафида ўтказган Норхонов жамоага мослашишда қийналган бўлсада бир қатор голлари билан ғалабаларга муносиб ҳисса қўшди. Жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди. Махоратли форвард терма жамоанинг ўша вақтдаги устози Самвел Бабаянни назарига тушди ва Туркиядаги йиғинга таклиф қилинди.


2018 йил “Суғдиёна” бошқарувини қўлига олган мутахассис Александр Мочинов Норхоновни жамоасига жалб қилди. Жиззахликлар сафида бир йилни ижарада ўтказди ва 2019 йилда бутунлай кўчиб ўтди. Ушбу жамоадаги ўйинлари сабаб жорий йилда февраль ойидаги терма жамоанинг йиғинига чақирилди.

Умид қиламизки бундан кейин ҳам клуб ва терма жамоа миқёсидаги беллашувларда кўплаб голлар уриб мухлисларни хурсанд қилишда давом этади.

Сайтимиз ходимлари номидан Шохруз Норхоновга самимий тилакларимизни билдриб қоламиз ва мустаҳкам соғлик, фаолиятида катта ютуқларга эга чиқишини тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика