Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 11 майдан Тошкентда йиғин бошлайди

Narzulla Saydullayev
7 май 2015, 12:32
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 11 май куни Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлайди.
Кеча жамоамиз Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўйин билан 3 кунлик йиғинни якунлади.

Навбатдаги йиғин 19 майга қадар давом этади. Унинг доирасида ёшларимиз 15 май "Оқ-тепа" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 30 майдан 20 июнга қадар Янги Зеландияда бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia