

Айни кунларда Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз юртимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Тошкентда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини доирасида ёшларимиз "Пахтакор-2" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Термамизнинг голларига эса Улуғбек Ҳошимов ва Руслан Розиевлар муаллифлик қилишди. Қуйида ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.








