UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  1 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  2 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи. ЖЧ-2010 саралаши, ярим финалдаги 0:6 ва Осиё кубоги-2019даги пенальтилар серияси Янгиликлар

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи. ЖЧ-2010 саралаши, ярим финалдаги 0:6 ва Осиё кубоги-2019даги пенальтилар серияси

Осиё кубоги 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Биз эса Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинларини ёдга оламиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан тўрт маротаба тўқнаш келган. Австралияга қарши дастлабки учрашувимиз 2008 йилда бўлиб ўтган. ЖЧ-2010 саралаши учинчи босқичида "Соккеруз" билан бир гуруҳдан жой олгандик. Биринчи даврадаги баҳс "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва ўша учрашувда терма жамоамиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 2-тур

10.09.2008

Стадион: "Пахтакор"(Тошкент), 34000 мухлис

Ҳакам: Ал-Фалди Саад (Қатар)

Ўзбекистон 0:1 Австралия

Голлар: 

0:1 - Скотт Чипперфелд, 26

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Илҳом Суюнов, Вагиз Галиулин(Тимур Кападзе 43), Ислом Иномов, Сервер Джепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Улугбек Бакаев(Зайниддин Тожиев 69)


ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич жавоб учрашувида ҳам терма жамоамиз Австралияликларга имкониятни бой беришган. Сидней шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда "оқ бўри"лар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 6-тур

01.04.2009

Стадион: "Австралия"(Сидней), 57292 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Австралия 2:0 Ўзбекистон

Голлар:

1:0 - КЕННЕДИ Джошуа, 66

2:0 - Гарри Кьюэлл (пенальти), 73

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Ҳайрулла Каримов(Ислом Тўхтахўжаев 85), Анвар Ғофуров, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Азиз Ибрагимов(Азиз Ҳайдаров 65), Сервер Джепаров, Фарҳод Тожиев(Анвар Солиев 58), Жасур Ҳасанов

"Соккеруз"га қарши Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи баҳсини кўпчилик эслайди. Осиё кубоги-2011да тарихдаги энг яхши натижамизни қайд этганмиз ва ярим финалга қадар етиб борганмиз. Қатар майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубогининг ярим финал босқичида айнан Австралия терма жамоасига қарши ўйнаганмиз. Вакилларимиз йирик 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашганини кўпгина мухлисларнинг ёдида.

Осиё кубоги-2011 Ярим финал

25.01.2011

Стадион: "Ҳалифа"(Доҳа), 24826 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Ўзбекистон 0:6 Австралия

Голлар:

0:1 - Гарри Кюэлл, 5

0:2 - Саша Огненовски, 35

0:3 - Дэвид Карней, 65

0:4 - Вретт Эмертон, 74

0:5 - Карл Валери, 82

0:6 - Робби Крус, 83

Ўзбекистон: Тимур Жўраев, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко(Азиз Ибрагимов 71), Жасур Ҳасанов(Марат Бикмаев 55), Сервер Джепаров, Азиз Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Максим Шацких( Санжар Турсунов 60), Улугбек Бакаев

Австралия терма жамоасига қарши сўнги учрашувни 2019 йил Осиё кубогида ўтказган эдик. Терма жамоамиз нимчорак финал босқичидаёқ Австралия билан куч синашади. Асосий вақт ва экстра таймларда ҳисоб очилмаганидан сўнг, жамоалар пенальтилар сериясига ўтишади. Тўхтахўжаев ва Бикмаевнинг зарбаларини ишғол этган Мэтью Раян "Соккеруз"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Биз учун эса ушбу мусобақа нимчорак финал босқичида якунланганди.

Осиё кубоги-2019 Нимчорак финал

21.01.2019

Стадион: "Шайҳ Ҳалифа" (Ал-Айн), 6809 мухлис

Ҳакам: Ал-Жассим Абдулраҳмон (Қатар)

Австралия 0:0 Ўзбекистон (пенальтилар серияси 4:2)

Пенальтилар серияси:

1:0 - Марк Миллиган

1:1 - Отабек Шукуров

1:1 - Азиз Бехич (дарвозабон)

1:1 - Ислом Тўхтахўжаев (дарвозабон)

2:1 - Крусс Робби 

2:2 - Икром Алибоев

3:2 - Янноу Апостолус

3:2 - Марат Бикмаев(дарвозабон)

4:2 - Леки Мэтю

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев(Фарруҳ Сайфиев 105), Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Отабек ШУКУРОВ, Жавоҳир Сиддиқов(АЛИБОЕВ Икром 73), Достонбек Ҳамдамов(Турғунбоев Азиз 107), Элдор Шомуродов( Бикмаев Марат 104)

Захира: Ўткир Юсупов, Фозил Мусаев, Достон Турсунов, Егор Кримец, Одил Ҳамробеков, Сардор Рашидов, Акмал Шораҳмедов, Қувватов Санжар.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика