UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  19 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  13 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0

Ўзбекистон U17 – Марокаш U17 – 0:0. Статистикага назар Янгиликлар

Ўзбекистон U17 – Марокаш U17 – 0:0. Статистикага назар

БААда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тобора қизғин паллага кириб бормоқда.
Кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинини Марокаш термасига қарши ўтказиб, учрашувда ҳисоб очилмади. Қуйида ўйин статистикасига оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

Зарбалар. Ўзбекистон ўсмирлари бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4та зарба беришди ва шундан биттаси дарвоза томон аниқ борди. Марокашлик фтуболчилар эса 11та зарба йўллаб, шундан иккитаси дарвоза сари аниқ йўналди ва ҳар иккала зарбада ҳам Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди.

Қоида бузилиш. Футболчиларимиз кечаги беллашувда 14 марта ўйин қоидасини бузишди, рақиб футболчилари эса 16 марта қўполлик содир этишди.

Бурчак тўплари. Бурчак тўпларини амалга ошириш бўйича ҳар иккала жамоа бир хил кўрсаткич қайд этди – 2 мартадан.

Ўйиндан ташқари ҳолат. Ўзбекистонлик ўсмирлар 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолган бўлишса, марокашлик футболчилар бирор марта ҳам “офсайд”да қолишмади.

Карточкалар. Ўйинда бош ҳакам томонидан 2та сариқ карточка кўрсатилди ва ҳар иккиси ҳам Марокаш термаси вакилларига берилди. Қизил карточка кўрсатилмади.

Тўп билан муомала. Тўпни ўзида сақлаб туриш ва умуман тўп билан муомала бўйича Марокаш термаси сал устунликка эга бўлди – 55% га 45%.

Актуал ўйналган вақт. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 26 дақиқа давомида ўйинда актуал ҳаракатда бўлишди. Марокаш термасининг фаол ҳаракат қилган дақиқаси эса 32ни ташкил қилди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика