

Бугун икки қўшни мамлакат ўсмирлари ўртасидаги ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси бўлиб ўтди.
"Мустақилликнинг 20-йиллиги" номли стадионда ўтган баҳсда Тожикистон U16 терма жамоаси 1-0 ҳисобида ғалабага эришди.
24 сентябрь куни мазкур стадионда Ўзбекистон ва Тожикистон U16 терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги учрашув ташкил этилади.
Тожикистон U16 – Ўзбекистон U16 1:0
Гол: Хусрав Тоиров 16'
Ўзбекистон U16: А. Кенжаев, С. Поёнов, М. Абдуразоков, А. Хусанов, А. Ваниев, М. Усмонов, А. Хайруллаев, Р. Исламов, Ш. Акрамов, А. Қохоржонов, Р. Турдимуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Х. Маҳмудов, В. Погосян, Т. Тўхтасинов, А. Зевадинов



