UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  0 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  13 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0

U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди

U-23 Осиё кубоги чорак финал доирасидаги Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтди.

U-23 Осиё кубоги
Ўз
бекистон — Саудия Арабистони
26 апрель 2024 йил. Доҳа, "Халифа" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Мансур Самара Муҳсин (Иордания) ва Ёсир Сабеил Аҳмад Ал Муршиди (БАА)
Захира ҳаками: Яҳё Али Муҳаммад Ал Мулла (БАА)
Бешинчи ҳакам: Файсал Эйд Ал Шаммари (Қатар)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Шен Йинхао (Хитой)
Назоратчи: Ража Раҳам Рашид Алҳамаидаҳ (Ироқ).


Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23 2:0

Голлар: Ҳусайн Норчаев (45+2), Умарали Раҳмоналиев (84).

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (с), 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Русланбек Жиянов, 23. Абдурауф Бўриев.

Захира: 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 7. Ҳожимат Эркинов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 12. Владимир Назаров, 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони U-23: 2. Муҳаммад Ваҳиб Алшамат, 4. Райан Муҳаммад Ҳамид, 6. Эид Алмуваллад, 8. Файсал Ал Гамди (с), 9. Абдуллоҳ Радиф, 11. Аҳмад Ал Гамди, 12. Закариа Ҳавсави, 17. Хайтам Муҳаммад Асири, 19. Мешал Ибяни Ҳайруллоҳ, 22. Муҳаммад Салим Алабси, 23. Айман Яҳё.

Захира: 1. Абдулраҳмон Алсанби, 3. Муҳаммад Сулаймон Бакор, 5. Жехад Тикри, 7. Зиёд Алжохани, 13. Муҳаммад Ал Доссари, 14. Авад Ал Нашри, 15. Марван Ал Сахафи, 18. Абдуллоҳ Саид, 20. Салих Абу Алшамат, 21. Ахмад Алжубая.


Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Quarter Finals-тур

26/04/2024, 19:00

0
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

45'
90'
 


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ҒАЛАБА!

90+13. Ўзбекистон рақиб дарвозасига ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда.

90+10. Эркинов! Ўйинчимиз яхши имкониятдан фойдалана олмади.

90+8. Давроновнинг жарима майдончаси ичида берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

90+7. Саудияда ўзгариш: Абдуллоҳ Саид Закариа Ҳавсавини алмаштирди.

90+4. Эркиновга нисбатан ишлатган қўпол ўйини учун Закариа Ҳавсавига сариқ карточка кўрсатилди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 16 (!) дақиқа қўшиб берди.

90. Ажойиб! Саудия Арабистони жарима майдончаси остонасида яхши стандартга эга бўлганди. Ҳамюртларимиз бу вазиятни ҳам зарарсизлантирди.

87. Иброҳимҳалил Йўлдошев чиройли ҳаракатлар билан учинчи голни урмоқчи эди, аммо бу сафар рақибни аяди.



84. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Абдурауф Бўриев узоқдан кучли зарба берди. Дарвозабон унинг тўпини бир амаллаб қайтарди, аммо Раҳмоналиев қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

81. Саудия Арабистонида икки ўзгариш: Эид Алмуваллад, Абдуллоҳ Радиф ва Муҳаммад Ваҳиб Алшаматнинг ўрнига Зиёд Алжохани, Марван Ал Сахафи ва Салих Абу Алшамат тушди.

79. Сафимизда икки ўзгариш: Раҳмоналиев ва Одилов Ҳолматов ва Норчаевни алмаштирди.

77. Ҳусайн Норчаев жароҳат олган ҳолда ерда ётибди. Ҳужумчимиз шифокорларнинг ёрдамидан сўнг ўрнидан турди. 

73. Уҳҳҳ! Стандарт вазиятдан узатилган тўпни дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди. Файзуллаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

70. Ниҳоят! Айман Яҳё иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан чиқиб кетади. Бугун футбол ўйнамаган бу ўйинчи анча олдинроқ майдонни тарк этиши керак эди! Ҳайр Айман!

69. Навбатдаги сариқ карточка: Эркинов тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишга шошмагани учун огоҳлантирилди.

67. Сафимизда яна бир ўзгариш: Жалолиддинов ўз ўрнини Эркиновга бўшатиб берди.

66. Афсус! ВАР Яҳёни майдондан четлатиш бўйича ҳакамни мониторга чорламади...

64. Бу сафар ўз ёввойилигини Айман Яҳё намойиш этди. Ўрганиб ҳам қолдик...

62. Саудия Арабистони мураббийларидан бирига ҳакамга "ақл ўргатгани уучун" ҳақли тарзда сариқ карточка кўрсатилди.

61. Жамоамиз сафида илк ўзгариш: Улуғбек Ҳошимов Русланбек Жияновни алмаштирди.

58. Ҳа, Саудия Арабистони ўйинчилари ўта хунук ўйин намойиш этишмоқда. Жалолиддинов рақиб ўйинчиси ерда ётгани сабаб тўпни ташқарига чиқариб юборди, аммо саудиялик ўйинчи келиб тирсаги билан зарба берган ҳолда сардоримизни ерга қулатди.

55. Русланбек Жиянов майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. Ўйинчимиз баҳсни давом эттира олади.

51. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келди. Қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни рақиб ўйинчиси бош билан дарвозага йўллашга уринди. Яхшиямки, ҳимоячимиз бу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилди.

47. Ҳусайн Норчаевга майдонда шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳужумчимиз ўйинни давом эттира олади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45+11. Уҳҳҳҳҳҳ! Жиянов жамоамизнинг иккинчи голини уришга яқин келди. Афсуски, зарбага бироз аниқлик етишмади.

45+6. Айман Яҳё навбатдаги ёввойи ҳаракати учун сариқ карточка олди. Афсуски, бу вазиятда асабларини жиловлай олмай ҳолда рақибга дакки берган Абдуқодир Ҳусанов ҳам огоҳлантирилди.



45+2. ГООООООООООООООООООООЛ!!!! Ҳусайн Норчаев ўз голи билан рақибни тинчитиб қўйди. Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг ҳужумчимиз дарвозабонни алдаб дарвозани ишғол қилди. Гол эса дўппи билан нишонланди. Шунчаки ажойиб!

45. Кўплаб вазиятлар юзага келган биринчи бўлим учун ҳакам томонидан 10 дақиқа қўшиб берилди.

42. Хавфли вазият! Жарима майдончаси ичида Норчаевга тўп узатилган эди ва у кураш пайтида дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Афсуски, пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас, сабаби ҳужумчимиз бу вазиятда оффсайдда қолиб кетган эди. 

41. Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларининг ҳаракатлари умуман тушунарсиз. Бу сафар Айман Яҳё қўполлик ишлатди.

41. Саудияликлар стандартдан зарба бериб кўришди. Ноаниқ ва хавфсиз.

39. Ажойиб! Абдуллоҳ Радифга сариқ карточка кўрсатилди. У ўйин эпизодидан сўнг ётган ҳолда Абдурауф Бўриевнинг оёғига зарба берганди.

38. Қайд этиш керакки, терма жамоамиз ҳали рақиб дарвозаси томон зарба беришмади. Рақиблар эса бир бор дарвозамиз томон тўп йўллади, аммо хавфсиз.

32. Саудия Арабистони бугун ўйинчиларимизнинг жароҳатини хоҳлашмоқда шекилли... Бу сафар Жасур Жалолиддиновга нисбатан ўта қўпол ўйналди. Ишқилиб, сардоримиз жароҳат олмаган бўлсин...

30. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик биз томонда — 56:44.

29. Жалолиддинов стандарт вазиятдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига узатди, аммо рақиблар тўпни қайтариб юборишди.

24. ВАР! Ўзбекистон терма жамоаси жарима майдончаси ичидаги ҳолатдан сўнг эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди. Ҳайрият, ҳаммаси жойида.

20. Ортда қолган йигирма дақиқадаги паузалар сабаб унчалик футбол кўролмадик ва голли вазиятлар ҳам содир этилмади.

16. Саудияликлар ўта қўпол футбол ўйнашмоқда. Бу сафар Хайтам Муҳаммад Асири ҳамюртларимизга қарши жуда қўпол ўйнади.

12. Файзуллаевга қарши ўта қўпол ўйнаган Муҳаммад Ваҳиб Алшамат ҳакам томонидан ҳақли тарзда сариқ карточка билан жазоланди.

9. Радифнинг жароҳати жиддий, у кўринишидан ўйинни давом эттира олмайди.

6. Абдуллоҳ Радифга шифокорлар майдонда ёрдам кўрсатишмоқда. У тўқнашувдан сўнг жароҳат олганга ўхшайди. 

5. Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда, Ўзбекистон ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қиляпти.

1. Ўйинга старт берилди!

— Навбат икки давлат мадҳияларига!



— Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

— Бироздан сўнг U23 Осиё кубоги чорак финал доирасидаги Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини старт олади ва бу ўйинни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +110   

Фикрлар

+38   
26 апр 19:49:29
ОЙБОТ
Жудаям мураккаб жойдан ГОЛ УРИБ кетди, Норчаев едириб кетди, химоячи ва дарвозабонни ухлатди..
Олға ЎЗБЕКИСТОН..
+37   
26 апр 21:17:43
obs
Иброхимхалил Йулдашев катталар термасига асосийга лойик молодец дух бетон.
+30   
26 апр 21:43:33
Xojiakbar Xamidov
Uchrashuvni eng yaxshi futbolchisi Ibrohimhalil Yo’ldoshev bo’lishi kere manimcha. O’pkasi otti o’pkasidanam kengakan. Deyarli 120 daqiqa yugurdi o’ziyam
+26   
26 апр 21:23:15
Дракон_1
Офарин йигитлар! Тарихда бўлганмикан ярим финалгача гол ўтказмай 12 та гол билан ярим финалга чиққан жамоа! Тарихга кирасизлар йигитлар!
+26   
26 апр 19:52:39
Ric Pol
Toʻppingdan aylanay Norchayev !!!
+22   
26 апр 21:55:52
Pakhtakor Tashkent
Осиё терма жамоалари айни шу ёш тоифасида Ўзбекистондан чўчиб қолди, бу авлод охиригача гегемон бўлсин Осиёда.
+22   
26 апр 21:16:19
Неф69
Ох, кутгандим роса, саудларни шунака букириб, украб, додлаб йиглашини! ЮТКАЗИШИНИ! ДУМАЛАБ ËТИШИНИ! РОХАТЛАНДИМ! КОПАДЗЕ, ЙИГИТЛАР БАРАКАЛЛА УЗБЕГИМ!!!
+22   
26 апр 20:56:17
Taxlil...UZ....
Арабларни югуриб топ олиб келиб беришлари жуда ёкимлиде....!
+22   
26 апр 19:16:39
sss ddd
саудларни ифлослигини куринглар. мусулмон давлат вакиллари. шунинг учун спортчиларни динига эътибор каратишни асло хожати йук.
+22   
26 апр 18:23:18
Isroiljonn Kasimov
Oybek Haydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Оллох УЗИ кулласин бу жуда мухим хатто ярим финалдан хам чунки имконятни йукотсак тамом Олга йигитлар галаба ер булсин отамни арвохлари кулласин шу кунларни куриш отамга Насиб килмади 5кун олдин утиб колдилар футболни ашшадий мухлиси эдилар бугунги галабани отамни порлок хотираларига багишлайман омин
Салом,отангизни Аллоҳ рахматига олган бўлсин, нотўғри тушунманг,сизга бир нарса айтаман,отамни арвохи қўлласин деб Бўлмайди, астағфируллоҳ,ширкка ўхшаб қолади, Аллох қўлласин денг,яна бир бор таъзиямни қабул қилинг,ЎЗБЕКИСТОН СИЗГА ОМАД, АЛЛОҲ ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН
+22   
26 апр 17:39:02
Абдугаффор . N
Ажойиб таркиб! Катарга борган хамма уйинчимиз асосийда уйнашга лойик. Биз финалга етиб борамиз!
+22   
26 апр 17:33:54
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Ёшларга Аллоҳдан омад тилаймиз. Таркибимиз жуда идеал ҳолатда.
+21   
26 апр 21:39:50
Бахтийор Ашуров
Жамоани ҳақиқий мотори бу - Иброҳимҳалил Йўлдошев!
+21   
26 апр 21:29:09
Fc Milan20
Endi Indoneziyaga Osiyodagi o'rnini ko'rsatib qo'yish kerak, juda taltayib ketishdi
+21   
26 апр 21:26:48
Милан АС
Ифлослар 1 соат уйнатсанг хам бугун Узбекистон итаради саудия арабларни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика