

Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси 13 июнь куни Хитой U-22 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиў, Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.




