UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси янги йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси режага кўра, Истанбул шаҳридаги йиғин давомида бир қатор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Жумладан, Ҳайдаров шогирдлари 22 январь куни Украина U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 31 январгача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шунингдек бир қатор жамоалар билан ўртоқлик назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Йиғиндаги рақиблар ва ўйин саналари тўғрисида кейинроқ маълумот берилади.

Таъкидлаш лозим, мазкур йиғин Ҳайдаров жамоаси учун шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган илк йиғин ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кирган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жўнаб кетган таркиби:

Дарвозабонлар:
Дилшод Ҳамроев («Қизилқум»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Акром Комилов («Бунёдкор»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Иброҳим Абдуллаев («Пахтакор»)
Нодир Йўлдошев («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Рустам Ашурматов («Қўқон-1912»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Отабек Шукуров («Машъал»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)
Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Темур Толипов («Пахтакор»)
Жамшид Ҳошимов («Шўртан»)
Алишер Мирзаев («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика