UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  2 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  36 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

Ўзбекистон U-20 Трабзондаги илк машғулотларни ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 Трабзондаги илк машғулотларни ўтказди

Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финали йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 июль куни Трабзон шаҳрига етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Терма жамоа 4 июль, пайшанба куни Қора денгиз бўйидаги ушбу шаҳарда илк машғулотларни ўтказди.

Машғулотлар «Трабзонспор» футбол академияси машғулот майдонларида олиб борилди. Жуда кўтаринки кайфиятда ўтган машғулотларда футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги, тўп билан ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган машқлар ўтказилди.

Машғулотлар якунига етгач, кечки овқатдан сўнг Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси чорак финалдаги бўлажак рақиб – Франция ёшлар терма жамоасининг ўйинини ўрганишга бағишланган назарий машғулотларда иштирок этишди. Унда терма жамоа мураббийлар штаби Франция ёшлар терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари тўғрисида маълумот беришди.

5 июль куни режасидан бир қатор ўйинолди тадбирлар ўрин олган. Дастлаб, чорак финалда ўзаро тўқнашадиган Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтса, сўнг, Тошкент вақти билан 16:30да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Франция ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика