Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи номи яқин кунлар ичида эълон қилинади

Narzulla Saydullayev
4 июн 2014, 11:46
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳузуридаги Мураббийлар Кенгаши Сергей Лушаннинг «Бунёдкор» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланганини маълумот сифатида қабул қилди.
Шу билан бирга Сергей Лушан Ўзбекистон U-19 жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этилди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси вакант ўринга янги бош мураббий тайинлаш борасида ишга киришди ва тез орада янги бош мураббий номи эълон қилинади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com