Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
19 авг 2019 18:01
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.
Айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.
Сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Вакилларимиз 13-18 сентябрь оралиғида Иорданияда машғулотлар олиб боришади. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 марта баҳс юритилиши кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 15 сентябрь куни бўлиб ўтса, иккинчи ўртоқлик ўйини 17 сентябрь куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар