UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 18:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  1 17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  11 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  20

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз халқаро мусобақадаги ўзининг биринчи ўйинини Шотландия U18 терма жамоасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг 32 дақиқасида Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс ҳисобни очди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз тўлиқ устунлик билан бошлашди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Отабек Ғуломхўжаев бир йўла 3 нафар футболчини алмаштирди. Шундан сўнг ҳамюртларимизнинг хужумлари янада кескинроқ тус ола бошлади. 58 дақиқада ўзбекистонликларнинг хавфли хужумини шотландияликлар қоидани бузган ҳолатда тўхтатишга мажбур бўлишди ва ҳакам ўйинда пенальти белгилади. Пенальтини аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа
Шотландия – Ўзбекистон 1:1
Голлар:
Этан Жеймс 32, 1:0, Жасур Жалолиддинов 58, 1:1.
Ўзбекистон U-17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.
Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика