

Терма жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шунингдек, терма жамоа аъзолари "Чиғатой", "Пахтакор 2004" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказиб, уларда ғалаба қозонишди.
Кеча Ўзбекистон U-16 "Спартак 2003" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Ўйин 2:0 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдлари ғалабаси билан якунланди.
Пойтахтимизда давом этаётган йиғин 18 февраль куни якунига етади.



